Россиянинг Приморе ўлкасида 4 нафар ўзбекистонлик суд қилинади. Бу ҳақда Россия ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2 нафар шахс 2020 йилнинг январь ойида жиноий гуруҳ тузиб, кейинчалик таркибига 3 нафар ўзбекистонликни қўшиб олган. Улар Владивосток ва Уссурийскда жойлашган интернет кафеларга ҳужум қилишган. Хабар қилинишича, гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўз вафзифаси бўлган.
Таъкидланишича, аъзолардан бири интернет кафега кириб сўнгги мижоз қолггунча ўша ерда ўтирган ва сўнгра бошқа шерикларига хабар қилган. Шундан сўнг улар гуруҳ билан кафега ҳужум қилиб, пулларни ўмарган. Ана шундай ҳодисларнинг бирида улар қўлга олинган.
Таъкидлаш жоиз, гуруҳ аъзолари Владивосток ва Уссурийскдаги интернет кафеларга 8 марта ҳужум қилган. Улар умумий ҳисобда 430 минг рубл (60,6 миллион сўм) зарар етказган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, иш судга оширилган.