Мансабдорларимиз иштирокидаги ноодатий видео машҳурлик йиғишда давом этмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Сирдарё вилояти ҳокими ва бошқа мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграган вақтда қўлларини қаерга қўйишни била олмай ҳалак бўлган видео дастлаб Хитой интернетини “портлатган” эди. Кейинчалик ушбу видео Британия ТВсида ҳам намойиш этилди.
Таъкидланишича, мансабдорлар иштирокидаги видео дунё интернетида янада машҳур бўлиб бормоқда. Бу сафар ўша видео Испания ТВсида намойиш этилди.