Аввалроқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни инстаграмдаги жонли эфир вақтида “шайтон” деб ҳақоратлаган эди.
Қодиров ушбу изоҳни кўчириб олиб, уни ёзган инсонни топишини маълум қилган эди. Маълум бўлишича, ушбу изоҳни 15 ёшли ўсмир ёзган ва унинг отаси фарзандининг қилмиши учун узр сўраб, видеомурожаат қилган. Изоҳ эгаси асли доғистонлик экани ва ҳозирда Москва вилоятида яшаши маълум қилинган.
Ўсмирнинг отаси фарзандини тарбиялай олмаганини айтиб, бундан кейин фарзандини бошқача тарбиялашга ваъда берган. Шунингдек, қўшимча қилинишича, ушбу ўсмирнинг қилмиши учун нафақат ота, балки унинг барча қариндошлари узр сўраган.