Икки кун олдин фойдаланувчилар эътиборини ўзимга қаратиш учун Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни ҳақоратладим. Мен шу заҳоти қилган ишимдан пушаймон бўлдим. Лекин видео бу пайтда аллақачон тарқаб бўлган эди, – дейди ёш йигит.
У шунингдек, Рамзан Қодиров ҳақиқий эркак эканини ва ўз халқининг етакчиси эканини таъкидлаб ўтган.
Мен ҳақиқий шайтонман. Илтимос, мени кечиринг Рамзан Ахматович, – дея қўшимча қилди у.
Видео автори пушаймонлигини изҳор қилгандан сўнг барча роликларни ва аккаунтини ўчириб ташлади.