Петербургда Ўзбекистон фуқароси 15 ёшли қизни зўрлади. Бу ҳақда Россиянинг қатор ОАВсида хабарлар тарқалди.
Кеча, 25 май куни жабрланувчининг отаси номаълум шахс унинг қизини зўрлагани юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида бир кун олдин, яъни 24 май куни тунги соат 03:00ларда қизи уйга қайтаётганда унга номаълум шахс ҳужум қилиб, зўрлаганини маълум қилган.
Суриштирув давомида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳодиса содир бўлган уйда Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ушлаган. Фуқаро Россияга ишлаш учун ўтган йили феврал ойида келган бўлган. Ҳозирда у Россияда ноқонуний бўлиб тургани аниқланган. Терговолди суриштирув ишлари давом этмоқда.