Туркиялик машҳур хонанда Таркан Ўзбекистонда концерт бермайдиган бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, хонандага Тошкентда концерт қўйиш учун 143 минг доллар таклиф қилинган. Лекин у таклифни рад этган.
Таъкидланишича, хонанда Ўзбекистонда эпидемиологик вазият сабаб концерт бериш фикридан қайтган. Таркан соғлиғини хавфга қўйишни истамаган. Таъкидлаш жоиз, Таркан дунёга машҳур хонандалардан биридир. Унинг альбоми 19 млн нусхада сотилган.