Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов мамлакатни коронавирсдан қандай сақлаб қолганини сўзлаб берди. Мамлакатда расмий статистикага кўра биронта ҳам вирусга чалиниш ҳолати кузатилмаган.
Президентнинг айтишича, вирус ҳукуматнинг саъйи ҳаракатига кўра назоратга олинган. Бердимухамедов вазият қаттиқ назоратга олингани ўз натижасини берганини айтди.
Таъкидлаш жоиз, халқаро ОАВлар Туркманистон раҳбарининг фикрига қўшилмайди. ОАВнинг маълумот беришича, мамлакатда коронавирус тарқалиши қўшни мамлакатлардаги каби кузатилган.