Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг кортежи ЙТҲга учради. Бу ҳақда хорижий ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, кортеж Иссиқкўл вилоятида ЙТҲга учраган. Унинг натижасида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 9-хизмати ходими вафот этган. Яна икки киши оҳир жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
ЙТҲ сабабчиси маст ҳолатда бўлгани ва у қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани маълум қилинди. Давлат раҳбари бошқа автомобилда бўлгани учун унга зиён етмаган.