Хорижликлар Россияга кириш учун махсус дастурдан рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, хорижликлар "Путешествуй без Covid-19" (Covid-19’сиз саёҳат қил) номли дастурни ўзларига ўрнатиб олишлари керак бўлади. Дастурни юклаб олиш ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари учун 1 июлдан, МДҲ давлатлари фуқаролари учун эса 1 сентябрдан мажбурий бўлади.
РФ бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук ушбу маълумотни тасдиқлади. Таъкидлаш жоиз, Москвада сўнгги вақтларда эпидемиологик вазият кескинлашмоқда. Россия пойтахтида қатор карантин чекловлари жорий этилди.