Афғонистондаги вазият юзасидан энг муҳимлари

Афғонистондаги вазият юзасидан энг муҳимлари
Аввалроқ Афғонистонда вазият кескинлашаётгани юзасидан хабарлар берилган эди. Мамлакатда АҚШ ҳарбийларининг олиб чиқиб кетилиши жараёнида вазият жиддийлашмоқда.

EVERYDAY.UZ мухбири қўшни мамлакат билан боғлиқ бўлган муҳим воқеаларга эътибор қаратди. Маълумотларда ҳодисага АҚШ, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон қандай муносабат билдираётганини ўқиш мумкин.

1. Дмитрий Песков Россия Афғонистондаги вазиятга ҳавотир билан қараётганини маълум қилди.

2. АҚШ Афғонистондан ҳарбийларини 2 ҳафта ичида олиб чиқиб кетади. Мамлакатда фақатгина 650та ҳарбий қолади ва улар дипломатларни ҳимоя қилиш учун ва яна бир нечта юзтаси – аэропортларни ҳимоя қилиш учун қолади.

3. Тожикистон Афғонистон билан чегарада ҳимояни кучайтирди. Чегарачилар юқори тайёргарликда турибди.

4. Хитой Афғонистонда вазият кескинлашаётганлиги сабабли ўз фуқароларидан ушбу мамлакатни тезроқ тарк этишга чақирди.

5. Тоғли Бадахшон раҳбари – Тожикистоннинг чегарадош ҳудуди – фавқулодда йиғилиш ўтказиб, АҚШ ҳарбийлари чиқиб кетгач Афғонистондан келадиган қочқинларни қабул қилиб олишга тайёрланишни буюрди.

6. Афғонистондаги вазият сабаб Ўзбекистон ҳарбий қисмларнинг тайёргарлигини текширди.

7. АҚШ разведкачилари уларнинг ҳарбийлари чиқиб кетгач Афғонистон ҳукумати 6 ойдан сўнг қулашини таҳмин қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Афғонистондаги вазият юзасидан энг муҳимлари