Бугун, 30 июнь куни Россия президенти аҳоли билан жонли мулоқот қилмоқда. Владимир Путин жонли мулоқот вақтида қайси вакцинани танлаганини маълум қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, у Спутник V вакцинасини танлаган. РФ президенти шифокорлар ҳамда яқинлари билан маслаҳатлашгандан сўнг ушбу вакцинани танлаганини айтди.
Россия раҳбари шунингдек, вакцинани олгандан сўнг ҳарорати 37,2 га кўтарилганини маълум қилди. Лекин, Россия етакчиси эртаси куни ўзини яхши хис қилган ва ёмон таъсири бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, Москвада эпидемиологик вазият ёмонлашгандан сўнг оммавий эмлаш бошланди.