Россиянинг Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса "Кузьминки" метро бекати ёнида содир бўлган. Жанжалда икки давлатдан келган 50-200 киши иштирок этгани айтилмоқда. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари уларнинг 20 нафарини ушлаган.
Таъкидланишича, жанжалда пичоқдан жароҳатланганлар ҳам бор ва улар шифохонага олиб борилган.