Шу йил 11 май куни Татаристоннинг Қозон шаҳрида 19 ёшли Ильназ Галявиев қуролланган ҳолда мактабга бостириб бориб, 7 нафар ўқувчи ва 2 нафар ёши катта шахсларнинг умрига зомин бўлган эди.
Маълум бўлишича, йигитга тиббий ташхис қўйилган. У воқеа содир бўлган куни эс-ҳуши жойида бўлмаган деб топилган.
Таъкидлаш жоиз, йигит ҳозирда икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдириш жиноят иши бўйича ҳибсга олинган бўлиб, агар у руҳий соғлом деб топилса, умрбод қамоққа маҳкум этилади.