Шу йил 28 июль куни соат 07.10ларда Самара-Чимкент йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ичида 8 нафар ўзбекистонликлар бўлган Toyota Previa автомобили ағдарилиб кетган. Ҳодиса Актўбе вилояти Қорабўтоқ қишлоғи ёнида содир бўлган. Автомобилни Қозоғистон фуқароси бошқариб кетаётган бўлган. Барча йўловчилар ва ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, ўзбекистонликлар Атирауга ишлашга кетаётган бўлган. Ҳодиса юзасидан судолди тергов ишлари олиб борилмоқда.