Россиянинг Адигея Республикасида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда хабардор.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 22 июль куни содир бўлган. Майкоп шаҳарчаси Подгорный посёлкасида фермерлик билан шуғулланган хитойлик эр-хотиннинг жасади топилган. Шундан сўнг тезкор тадбир давомида ушбу ишни 4 нафар ўзбекистонлик содир этгани маълум бўлган. Уларнинг барчаси ушланган. Ўзбекистонликлар эр-хотинни қийноққа солиб ўлдирган. Улар бу ишни пул учун қилганини айтишган. Хабар қилинишича, улар хитойликларнинг 3,9 миллион рублини олиб, қочиб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва гумонланувчилар ҳибсга олинган.