Россиянинг ЛДПР партияси раҳбари Владимир Жириновский аҳоли орасида вакцинацияни тарғиб қиламан деб, кулгуга қолди. Россиялик фойдаланувчилар тармоқларда унинг гаплари устидан кулмоқда.
Жириновский учрашувлардан бирида, вакцинадан қўрқиш керакмаслигини айтган. У ўзини мисол сифатида кўрсатиб, 5 марта укол олганини айтган: 3 марта – Спутник, 2 марта – Ковивак.
Таъкидлаш жоиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ярим йил ичида бир мартадан кўп вакцина олиш мумкин эмаслигини таъкидлаган. Вакцинани кўп олиш соғлиққа жиддий зарар етказишини маълум қилган. Бундан ташқари, Россияда вакцина тақчиллиги бўлиб турган вақтда бу гапларнинг ўрни эмаслиги таъкидланди.