Россияда ўзбекистонликни ўғирлаб кетиб, уни эвазига машина ва 50 та қўй талаб қилишди

Россияда ўзбекистонликни ўғирлаб кетиб, уни эвазига машина ва 50 та қўй талаб қилишди
Россиянинг Иркутск шаҳрида беш нафар Россия фуқароси ўзбекистонликни ўғирлаб кетиб, уни озод этиш эвазига нархи 2,4 миллион рубль бўлган автомобиль ва 50 та қўй талаб қилишди.

Sof.uz тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон фуқароси фермер хўжалигини юритиш мақсадида маъсулияти чекланган жамият ташкил этади. У 45 яшар Иркутскда яшовчи фуқарони ташкилотнинг ижро этувчи директори этиб тайинлайди.

Ижро этувчи директор иш ҳақини жабрланувчи билан келишилган оғзаки келишувга қараганда 4 баравар кам олган. Шу боис у ўз танишларидан ўзбекистонликни ушлаб, у билан ҳисоб-китоб қилиб олишга ёрдам беришларини сўрайди.

Улар жабрланувчи билан кафеда учрашишади ва унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, соғлигига енгил зарар етказишади. Бундан ташқари, жиноятчилар ўзбекистонликка пичоқ ва пистолет билан таҳдид қилиб, ижро этувчи директорга ўзининг автомобили ва фермадаги 50 та қўйни беришларини талаб қилашади.

Ёш йигитлар ўзбекистонликни мажбуран машинага ўтқазиб, унинг уйига боришади. Жабрланувчининг уйидан машина ҳужжатларини олиб кетишади. Шундан сўнг ўз мақсадларига эришган жиноятчилар ўзбекистонликни қўйиб юборишади.

Ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят содир этган шахслар устидан тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноий иш Иркутскнинг Куйбишев туман судига оширилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Россияда ўзбекистонликни ўғирлаб кетиб, уни эвазига машина ва 50 та қўй талаб қилишди