Россия русларга нисбатан салбий муносабатда бўлаётганларни мамлакат ҳудудига умуман киритмаслиги мумкин. Бу ҳақда Единая Россия Бош кенгаши котибининг ўринбосари ўз нутқида тўхталиб ўтди.
Александр Хинштейн Единая Россия партияси депутатлари томонидан русофобларга қарши ҳужжат лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди. Агар ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса русларни ёмон кўрадиганлар Россияга бора олмаслиги мумкин.
Қонун лойиҳаси МДҲ давлатларида сўнгги вақтларда этник русларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани учун тайёрланган. Ҳозирча инсонларни русофоб ёки ундай эмаслиги қандай қилиб ажратиш мумкинлиги маълум эмас.