Қайноқ чой истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкинлиги аниқланди

Қайноқ чой истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкинлиги аниқланди
Қайноқ чой истеъмол қилиш қизилўнгач саратони пайдо бўлиши ва ривожланиши хавфини оширади, дея маълум қилди халқаро илмий гуруҳ. Бу ҳақда "Sof.uz" "EurekAlert!" портали хабарига таяниб маълум қилди.

Қайд этилишича, олимлар 40 ёшдан 75 ёшгача бўлган 50 мингдан зиёд киши иштирокида тадқиқот ўтказишади. Ўртача кузатиш даври ўн йилни ташкил этди. Олинган натижаларга кўра тадқиқотда қатнашган 317 нафар кўнгиллида қизилўнгач саратони қайд этилган.

Маълум бўлишича, мунтазам равишда 60 даража иссиқдан ортиқ ҳароратда 700 мл.дан ортиқ чойни ҳар куни истеъмол қилиш қизилўнгач саратони ривожланиш хавфини 90 фоизга оширади.

“Кўпчилик чой, қаҳва ёки бошқа қайноқ ичимликларни ичишни яхши кўришади. Бироқ, биз олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, жуда иссиқ чой истеъмол қилиш қизилўнгач саратони пайдо бўлиши ва ривожланиши хавфини ошириши мумкин”, - деди тадқиқот етакчи муаллифи Америка онкология жамияти профессори Фарҳад Ислами.

Профессор қизилўнгач саратони ривожланишининг олдини олиш учун қайноқ ичимлик совишини кутишни тавсия берди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Қайноқ чой истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкинлиги аниқланди