Жириновский Афғонистондаги вазият Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини Россия таркибига киришга мажбур қилади деб ҳисобламоқда

Жириновский Афғонистондаги вазият Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини Россия таркибига киришга мажбур қилади деб ҳисобламоқда
Россиянинг ЛДПР партияси раҳбари Владимир Жириновский Афғонистондаги вазият ҳақида гапирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Жириновский Афғонистондаги вазиятдан келиб чиқиб Россия учта сценарий бўйича ҳаракат қилиши мумкинлигини айтди. Партия раҳбари биринчи сценарийга кўра Афғонистонни бир неча қисмга бўлиб, барча миллат вакиллари ҳамда сиёсий кучларга ҳокимиятни бериш керак деб ҳисобламоқда. Иккинчисига кўра эса, Россия Марказий Осиё давлатларига ёрдам бериши керак. Учинчисига кўра Россия Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратмайди.
Ўшанда турли гуруҳлар Марказий Осиё давлатларига кириб келади ва биз бунга аралашмаймиз. Вақт ўтиши билан МО давлатлари раҳбарлари мамлакатдан қочиб Москва ёки Саратовга келади. Улар биздан давлатларини Россия таркибига губерния сифатида киритишни сўрайди. Биз ўшандагина МОни экстремистлардан тозалаймиз. Бизда ўша вақтда Россия таркибида Душанбе, Бишкек, Тошкент, Ашҳобод ва Чимкент губерниялари пайдо бўлади. МОда ҳеч қанақа республика ва президентлар бўлмайди, – дейди Жириновский.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбекистан 3 сентябр 2021 11:03
    Жириновский.сиесатчи.эмас.ЯАПОНИЯдаги.машхур.КАБУКИ.театр.актери.факат.унвони.йук.
  2. Искандар 2 сентябр 2021 15:28
    Жирик Путиннинг МОдаги сояси. Ёки ЭХО ПУТИНА
  3. Реалист 2 сентябр 2021 15:07
    Жириновский ким у???
    Болгариялик Ванга кампирдек келажакни айтиб берадиган авлиёми?
    Керакмас бизга бундай авлиё,
    ўзимизда тиқилиб ётипти авлиёлар.Тўғри келган Ўзбекистонликни тўхтатиб сўрасин,любойи айтиб беради, 2 ойдан кейин сайловда ким ютиб чиқишини,ана буни авлиёлик деса бўлади. :-)
  4. Анвар Мирзо 2 сентябр 2021 13:35
    Жириновскийни ўзи киму, уни айтган гапи нима бўларди?!
    Бир ахмоқ масхаравозда... Бундайлар сарой учун, саройдагилар кайфияти учун керак. Бундайлар фонида Путин ақллироқ кўринади. Шунинг учун керак Жириновский ва унга ўхшаганлар.
  5. Abdul Raxmon 1 сентябр 2021 19:00
    Бекорларни айтибсан
  6. Банда 1 сентябр 2021 17:36
    Булбулни ебсан кремилнинг ити. Хеч качон кушилмайди, Россиянинг узи парчаланиб кетади, шунда хаммага яхши булади.
  7. Юсупов Абдурашид 1 сентябр 2021 16:38
    Ер юзида Афгонистонга э'тибор каратмайдиган даражада бефахм сиесатчи йук !. Афгонистонда тинчлик хукм сурганида хам хаммани э'тиборидаги давлат.
  8. Ботирали 1 сентябр 2021 13:10
    Мак..мак..макарон... Бу Жинни буб копти-ю...ЖИННИ
  9. Азик 1 сентябр 2021 10:40
    Ман катта сиёсатчилик даво килмайман,аммо тарихда Жириновский каби фашистлар куп утган ва уларнинг куплари айнан марказий осиёни босиб олиш учун интилиб шу максадда маглуб булишган.Жириновский яхши сисатчи булганда хозир Путин эмас у президент булган буларди.Ундан факат яхши фантаст ёзувчи ва урисларни тилида айтилганда зур "путомелье" чикади.Сиёсатда у бир тийинга арзимас сергап шаллаки аёлдай гап.
  10. Abdul Raxmon 1 сентябр 2021 06:26
    Бекорларни айтибсан
  11. Азиз 1 сентябр 2021 00:08
    Эсини еган чол
  12. Ман 31 август 2021 17:34
    Албатта Жирик.клоун.Лекин Россия билан чукур иттифокчилик килишимиз керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Жириновский Афғонистондаги вазият Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини Россия таркибига киришга мажбур қилади деб ҳисобламоқда