Россиянинг Москва шаҳрида ўзбекистонлик 4 нафар мигрантлар номаълум моддадан заҳарланди. Бу ҳақда Маш нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар ижарада яшаётган уйга келгач ўзларини ёмон хис қилган ва дарҳол хостел эгасига қўнғироқ қилган. Хостел эгаси улар яшаётган уйга келганда эшикни ҳеч ким очмаган ва шундан сўнг эшикни бузишга мажбур бўлган. Ичкарида 4 нафар ўзбекистонлик хушсиз ҳолда ётган бўлган. Улардан бири воқеа жойида вафот этган. Уч нафари эса оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Таъкидланишича, ётоқхонадан ҳеч қандай бўш шиша ёки озиқ-овқат маҳсулотлари бўлмаган.