Москва вилоятида хориждан келган аёллар фоҳишалик қилишга мажбурланди. Бу ҳақда Маш нашри хабар қилди.
Жинсий қулликда 5 нафар хорижлик аёл борлиги аниқланди. Ўзбекистонлик аёл алдов йўли билан ишга олинган ва фоҳишалик қилишга мажбурланган. У қаршилик кўрсатганда кўзининг ўнггида ҳужжатлари йиртиб ташланган.
13 октябрда аёл қочиб кетишга муваффақ бўлган. У вокзалдан туриб қариндошларига қўнғироқ қилган ва ёрдам сўраган. Кейинчалик ушбу ишга волонтёрлар ҳам аралашган. Ҳамкорликдаги ҳаракат эвазига барча аёллар қутқарилган. Ҳозирда ушбу ишни содир этганлар ушланган.