Россиянинг Қозон шаҳрида 19 ёшли йигит «BMW»да полиция ходимини уриб юборди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 17 октябрь куни содир бўлган. Қора «BMW» полиция ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай қочган ва уни ходимлар қувлаган. Тирбандликка келганда у қарама-қарши йўналишда ҳарактланиб қочган ва шу вақтда ходимлардан бирини уриб юборган.
Кейинчалик аниқланишича, рулда ўзбекистонлик 19 ёшли Ҳумоюнмирзо Саиджонов бўлган. Ҳайдовчи ушланган. Таъкидланишича, унга нисбатан аввалроқ ҳам 21 та баённома тузилган бўлган.