Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев Ўзбекистонга ҳарбий техниклар етказиб берилгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Шугаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилда Су-30СМ самолётлари, Ми-35М вертолётлари, Бук-М2Э зенит-ракета мажмуалари, БТР-80 ва БТР-82А зирҳли транспортёрларини қабул қилиб олган. Бундан ташқари, Орлан-10Э кўп функцияли учувчисиз комплектлари, Тайфун-К енгил зирҳли автомобиллари ва ўқотар қуроллар ҳам етказилган.
Шугаев шунингдек, қуролларни етказиб бериш Афғонистондаги вазият билан боғлиқми деган мазмундаги саволга ҳам жавоб берган. Шугаев ҳарбий техникалрни етказиб беришни кўпайтириш ёки камайтиришни харидорнинг ўзи ҳал қилишини таъкидлаган.