Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўзбекистонлик террорчи қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, "Хизбут таҳрир" диний-экстремистик ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлинмаси раҳбари Ш.Ш. шу йил 4 ноябрь куни ушланган. У қўшни давлат ҳудудида ҳам экстремистик ташкилот бўлинмаларини тузиш билан шуғулланган.
Таъкидланишича, Ш.Ш. қалбаки ҳужжатлар билан Қирғизистонга ўтиб олган бўлган.