Москва шаҳар суди 2015 йилда Москва ва Москва вилоятида беш нафар аёлни ўлдирган Бахтиёр Матёқубовга умрбод қамоқ жазосини тайинлади. Бу ҳақда uz24.uz РИА Новости хабарига таяниб маълум қилди.
Россия Тергов қўмитасига кўра, 2015 йил январ-апрел ойлари оралиғида Матёқубов Москва ва Москва вилоятида қатор қотилликларни содир этган. У кимсасиз жойлар ва хиёбонларда аёлларга ташланган.
Қотил ўз қурбонларини кейинчалик уларни ўмариш мақсадида, дўконлар атрофида ҳам таъқиб қилган. Маньяк ўз қотилликларини кундузи ва кечаси содир этган. Ҳар сафар ўз қурбонларига тилинган ва кесилган жароҳатлар етказган.
Бахтиёр Матёқубов уяли телефоннинг тафсилотлари ўрганиб чиқилгач, шунингдек, ҳаракатланиши босқичма-босқич тикланиб, жиноят содир этилган жойлар билан боғланганидан кейин фош этилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари айбланувчи қаерда яшашини аниқлашди, у ерда тинтув давомида икки қурбоннинг қон излари бўлган кийим-кечак топилган. Бироқ, у пайт қотил хорижга қочиб кетишга улгурган. Шу боис халқаро қидирувга берилган. Қотил Украинада яширингани аниқланган. 2017 йилнинг декабрь ойида Матёқубов Москва шаҳрига экстрадиция қилинган.
Экспертиза ўтказилиши давомида, психологлар ва бошқа мутахассислар, Матёқубов руҳиятида муаммолар мавжудлигини тасдиқлашган ва у жуда асабий деган хулосага келишган. Матёқубов жуда қизиққон, қасоскор бўлган, аёлларга нисбатан унда шахсий адоват бўлган.
У дастлабки тергов вақтида барча содир этган жиноятларини тўлиқ тан олган. Суд ҳукми қонуний кучга киргани йўқ, ҳукм устидан шикоят келтириш учун 10 кун муҳлат бор.