Қозоғистонда ўзбекистонлик 44 ёшли ўзбекистонлик ушланди. Бу ҳақда қозоқ ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, аёл Олмаотада эркакларнинг ишончига кириб, сўнгра уларнинг уйига кўчиб ўтиб, орадан бир неча кун ўтгач телефон, пул ва бошқа қимматбаҳо нарсаларни ўғирлаб кетган.
Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумот беришича, аёл ушланган ва ҳибсга олинган. Айни вақтда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Унга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилган.