Туркманистоннинг биринчи хоними Огулгерек Бердимуҳамедова илк бор фотокамера объективига тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Турк ОАВ вакиллари уни Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған ўртасидаги музокаралар жараёнида суратга олди.
Туркман ОАВсида эса Бердимухамедованинг сурати эълон қилинмаган.
Теледастурда Бердимухамедова банкет суратга олинаётганда кўринган. Лекин оператор уни алоҳида урғу бериб олмаган.
Гурбангули Бердимуҳамедов теледастурларда доим ўғиллари ва неваралари қуршовида кўриниш беради. Лекин унинг рафиқаси доим кадр ортида қолиб кетган.