Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Олма ота вилоятининг Қорасой туманига борди. Собиқ президент у ерда синфдошлари билан учрашиб болалик пайтлари ҳақида суҳбатлашди, деб хабар бермоқда ЎзА.
“Учрашув пайтида Нурсултон Назарбоевнинг болаликдаги дўстлари ўз хотиралари билан ўртоқлашиб, ҳудуднинг ҳозирги кундаги ривожланиши ва истиқболини муҳокама қилдилар”, – дейилади хабарда.