Россиянинг Ардатов тумани Идеал қишлоғи яқинида 9 декабрь куни автобус ва Камаз юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, автобусда 22 нафар йўловчи бўлган ва уларнинг 13 нафари ўзбекистонлик бўлган. Таъкидланишича, 5 нафар ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳодиса натижасида шифохонага олиб борилган ўзбекистонликларнинг аҳволи яхши бўлгани учун уларга жавоб бериб юборилган.