Ўзбекистонлик халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШ чегарасида қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Т.А. Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддасида (Одам савдоси) айбланган ва қидирувга берилган бўлган. У АҚШ чегарасида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Т.А. Ўзбекистонга топширилган. Энди у суд олдида жавоб беради.