Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи оммага кўриниш бермаётгани турли хил миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Orda.kz нашри ҳозирда Дариға Назарбоева қаерда экани билан қизиқиб, унинг ёрдамчиси Жанна Ермекова билан юоғланди.
Таъкидланишича, Назарбоева 3 январдан буён меҳнат таътилида. Унда коронавирус аниқланган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Назарбоева кечаги парламент йиғилишида кўринмагандан сўнг бу бўйича саволлар янада кўпайган.