Аввалроқ Швейцариянинг Credit Suisse банки томонидан мижозларнинг ҳисобрақамларидаги маълумот сизиб чиққани ҳақида хабар қилинган эди.
Ушбу рўйхатда Очилбой Раматовнинг рафиқаси, теннис федерациясининг собиқ бош котиби, Тимур Тиллаевнинг қариндоши ва Алишер Усмоновнинг синглиси борлиги ҳам маълум бўлган эди.
Таъкидланишича, Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиеванинг ҳисобрақамида максимал пуллар 1,9 млрд долларни ташкил қилган. Усмоновнинг матбуот хизмати бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Ушбу ҳаракатлар Алишер Усмоновнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказиши маълум қилинди.
Матбуот хизмати бу бўйича керакли чоралар кўрилишини маълум қилган.