Россиялик хонанда Бастанинг концерти бошқа санага кўчирилади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, уч кун ичида Бастанинг Тошкентдаги концертининг янги санаси маълум қилинади. Концерт бошқа санага кўчирилишига бугунги кунда содир бўлаётган воқелар сабаб бўлаётгани айтилди. Аввал чипта олганларнинг чиптаси янги санага ўтиши маълум қилинди.
Таъкидлаш жоиз, Бастанинг концерти 5 март куни Ҳумо аренада бўлиб ўтиши керак эди.