Қозоғистон бош прокуратураси январдаги тартибсизликларда 19 нафар хорижлик фуқаролар қатнашганини маъулм қилди. Уларнинг 11 нафари ўзбекистонлик бўлган.
Қолганлар Россия (4), Қирғизистон (2), Хитой ва Тожикистон (биттадан) дан бўлган. Улар оммавий тартибсизликларда иштирок этган бўлиши мумкин. Бу бўйича тергов олиб борилаётгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ёқилғи нархи ошгани учун 2 январда норозилик акциялари бошланди ва у кейинчалик оммавий тартибсизликка айланиб кетди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳодисаларда 230 киши ҳалок бўлган.