Аввалроқ 12 март санасида Туркманистонда президентлик сайловлар бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.
Таъкидланишича, сайловда Туркманистон аҳолисининг 97,17 фоизи иштирок этган. Унда 72,97 фоиз овоз билан Сердар Бердимуҳамедов ғалаба қозонди. Энди у етти йил давомида давлатга раҳбарлик қилади.
Маълум қилинишича, Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурацияси 19 март куни ўтказилиши режалаштирилган.