Россиянинг Москва шаҳрида тожик ва ўзбек мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, пойтахтдаги корхоналарнинг бирида ишловчи икки нафар мигрант 1 апрель куни келиша олмай қолган ва ушбу ҳолат оммавий муштлашувга олиб келган. Таъкидланишича, ҳодиса натижасида 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, уларнинг 20 нафари депортация қилиниш арафасида турибди.
Ҳозирда ўзбекстонлик расмийлар ушбу иш билан шуғулланаётгани маълум қилинди.