Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўзбекистонлик эркак қўлга тушди. Бу ҳақда қозоқ ОАВларида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, шаҳарда ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда қонунни бузганликда гумонланган шахс ушланган. У халқаро қидирувда бўлган.
Полиция қўлга олинган 30 ёшли эркак бузғунчи диний оқим тарафдори бўлганини маълум қилди. Қўлга олинган шахс ҳужжатлари йўқолиб қолганини ва ёлланма ишчи сифатида ўша ерда ишлаб юрганини айтган. Ҳозирда полиция фуқаронинг шахсини аниқлаштирмоқда. Шундан сўнг уни Ўзбекистонга экстрадация қилиш чоралари кўрилади.