Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева асос солган бренд халқаро танлов ғолиби бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи хабар қилди.
Маълум бўлишича, у асос солган The Harmonist атирлар уйи халқаро танловда «Йил қадоғи» номанациясида ғолиб деб топилган.
Таъкидланишича, ушбу бренд икки йилдан бери шундай ҳурматга сазовор бўлмоқда. Тиллаева ўз навбатида ушбу ютуққа эришишда ёрдам берган барчага ўз миннатдорчилигини билдирган.