Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик қиз ўзини кўприкдан ташлаб юборди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 12 апрель куни Москва вақти билан соат 12:40ларда содир бўлган. Таъкидланишича, қиз ўзини Александр Невский кўпригидан ташлаган. Гувоҳлар уни сувдан чиқариб олган ва шифохонага ётқизган. У 27 ёшли ўзбекистонлик фуқаро экани аниқланган.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.