Мордовияда қотиллик ва икки кишини ўлдиришга суиқасд қилишда айбдор деб топилган 37 ёшли Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарилди.
Жиноят ўтган йилнинг 16 август куни Чамзинка қишлоғида жойлашган ётоқхонада содир бўлган. Айбланувчи шу ерда яшовчи танишларига пичоқ билан жароҳат етказган. 1996-йилда туғилган жабрланувчилардан бири тез ёрдам етиб келгунига қадар воқеа жойида вафот этган, иккинчиси 1976-йилда туғилган фуқаро эса туман касалхонасига етказилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Гумонланувчи полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
Суд ҳукми билан у 12 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ режимдаги колонияда ўташга ҳукм қилинди.