Бугун, 20 апрель куни тонгда Жамбул вилоятининг Кордай туманида ЙТҲ рўй берди. Олмаота—Тошкент трассасининг 181-километрида Toyota Camry йўл четида турган юк машинасига урилди.
Унинг ортидан келаётган автобус ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга уринди, бироқ бу ҳаракат автобус ағдарилиши билан якунланди.
Ушбу ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
"Кордай трассасида катта ЙТҲ содир бўлди.11 Ўзбекитсон фуқароси ҳалок бўлди, жароҳат олганлар кўп. Уларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Ўзбекистон Президентига телеграмма жўнатдим. Бизнинг йўлларимиздаги вазият ҳавотирли, бу ҳақида мен ИИВ йиғилишида айтганман. Ҳукуматга зудлик билан керакли чоралар кўриш бўйича топшириқ бердим", - дейди Президент.