Гулободда чорва орасида эпидемия тарқаб, моллар нобуд бўлди...ми?

Гулободда чорва орасида эпидемия тарқаб, моллар нобуд бўлди...ми?
Ижтимоий тармоқларда Хоразмда чорва орасида эпидемия тарқаб, моллар нобуд бўлаётгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида Давлат ветеринария қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамкорликда “Гулобод” қишлоғига бориб, эпизоотик суриштирув ва ўрганишлар олиб боришди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани “Гулобод” қишлоғи ҳудудида 1860 хонадон бўлиб, улар парваришлаётган 6228 бош қорамол ва қарийб тўрт минг бош майда шохли мол рўйхатга олинган. Мазкур чорва ҳайвонларининг барчасида эпизоотияга қарши профилактик тадбирлар белгиланган графикка мувофиқ, ҳайвонларнинг иммун фонидан келиб чиқиб, амалга оширилмоқда.

2018 йилнинг 7 октябрида ташкил этилган ишчи гуруҳи “Гулобод” қишлоғи ҳудудидаги мавжуд чорва ҳайвонларини бирма-бир кўрикдан ўтказди. Уларда юқумли касалликлар, хусусан нодуляр дерматит касаллигига хос бўлган клиник белгилар топилмади. Клиник кўрик жараёнида 13 бош хирургик, 3 бош озиқадан заҳарланиш ҳамда 7 бош шамоллаш касалликларига чалинган қорамол аниқланиб, уларда белгиланган тартибда даволаш ишлари амалга оширилаётгани маълум бўлди.
Ўтган давр мобайнида ҳудудда 3 бош қорамол нобуд бўлган. Улар патологик (ёриб кўриш усули орқали) ўрганилганда “Травматик перикардит” ва “Жигар церрози” касалликлари оқибатида нобуд бўлганлиги тасдиқланди.

Шунингдек, “Гулобод” ҳудудидаги қорамолларда нодуляр дерматит касаллигига қарши режали равишда профилактик эмлаш ишлари ўтказилган. Эмланган ҳайвонларнинг 14 тасида эмлашдан кейинги асоратлар кузатилган ва уларда симптоматик (асоратларни йўқотишга қаратилган) даволаш ишлари ўтказилган.

Шу ўринда нодуляр дерматит касаллиги ҳақида (Dermatitis nodularis bovum, заразный узелковый дерматит) изоҳ беришни лозим кўрдик. У – давомли иситма, лимфа тизимининг зарарланиши, тери ости тўқималари ва ички органлар шиши, терида тугунчали тошмалар, некрозланувчи ўчоқли тери бўртмалари (ғадир-будур шиш) ҳосил бўлиши, кўз ва нафас ҳамда ҳазм қилиш органлари шиллиқ пардаларининг зарарланиши билан тавсифланувчи контагиоз инфекцион касаллик ҳисобланади.

Ҳайвонлар нодуляр дерматит касаллигини дерматофилёз – бунда тери қопламининг юза қаватларида бўртиб турувчи папулалар ҳосил бўлиши билан тавсифланувчи терининг сурункали жароҳатланиши, ҳашаротлар чақишига тери реакциясидан ҳамда сўна личинкаси жароҳатларидан фарқлаш лозим.

Одамлар нодуляр дерматит касаллиги билан касалланмайди.

Давлат ветеринария қўмитаси Ахборот хизмати жойида ҳақиқий ҳолатни ўрганиш натижаларига асосланган ҳолда “Хоразмда чорва орасида эпидемия тарқаб, моллар нобуд бўлмоқда” сарлавҳа остида тарқатилган маълумотлар асоссиз эканлиги ва тасдиғини топмаганлигини маълум қилмоқда.

Шунингдек, Янгиариқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий маълумотига кўра, “Гулобод” қишлоғида чорвачилик фермер хўжаликлари мавжуд эмас.​​

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шарипов Шайхулла 24 октябр 2018 20:52
    Макола яхши уз вактида езилган, лекин касаллик озми-купми булибди. Шунга кура, шу касалликка чалинган молларни гуштини итеэмол килса буладими, уйкими езилмаган. Моли улган одамга пул керак, иккинчи молни олиш учин ва шунинг учин у улишидан олдин харом килмай суйиб колай деб, суйиб сотсачи?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Гулободда чорва орасида эпидемия тарқаб, моллар нобуд бўлди...ми?