2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиб, арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилади

2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиб, арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича ишончли вакили Рустам Каланов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти анжуманлар залида Учтепа тумани сайловчилари билан учрашди.

Унда ҳудуд фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидландики, сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими жорий қилинди, ижтимоий ёрдам кўлами 5 баробар ошириб, 2 миллиондан ортиқ оила қамраб олинди, ҳозирги кунда ҳар бир эҳтиёжманд оила бюджет ва 3 та – “темир, аёллар ва ёшлар дафтарлари” тизими орқали моддий ёрдам олмоқда. Бу мақсадларга бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағ 18 триллион сўмдан ошди, ишсизлик нафақаларининг энг кам миқдорлари 3,2 бараварга оширилди, аҳолининг бандлигини таъминлашга қаратилган 20 дан ортиқ янги инструментлар жорий этилди.

Лекин ижтимоий ҳимоя фақат пул бериш билан чекланиб қолиши керак эмас. O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев аслида бу тизимнинг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш учун ўз сайловолди дастурида бир қатор ечимларни таклиф этмоқда.

Хусусан, ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий хизматлар манзилли асосда кўрсатиш, туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил этилади. Туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизими жорий этилади, “Ижтимоий ҳимоя” миллий агентлиги ташкил этилиб, ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси уч баробарга кўпайтириш ҳамда нуронийларни ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилади.

Шунингдек, тадбиркорларга “ижтимоий шериклик” асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар берилади ва бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилади. Хорижда ишловчиларни касбга ва чет тилларига ўқитиш кўлами кенгайтирилади, юқори ҳақ тўланадиган мамлакатларга ишга боришлари учун кўмаклашилади, фарзандларининг ўқиши ва олийгоҳларга киришида енгилликлар берилади. Қувонарлиси, 2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиб, арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилиши йўлга қўйилади.

Аёллар иш шароитлари кенгайтириш Ижтимоий ҳимоя йўналишидаги асосий вазифалардан бири бўлиши қайд этилди.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » 2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиб, арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилади