Молия вазирлиги тизимидаги масъул мутахассислар, журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров 100 минг сўмлик купюра ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.
Молия вазирининг таъкидлашича ушбу масала билан фақат Марказий банк шуғулланар экан. Шунингдек вазир янги купюралар бирдан чиқарилмаслигини айтиб ўтган, уни босиб чиқариш, тайёрлаш керак, президент томонидан тасдиқланади деган. Агар молия вазири бу ҳақида бирон маълумотга эга бўлган тақдирда ҳам бу ҳақида ҳеч нарса айтмаслигини таъкидлаган. Бироқ айни пайтда у ҳақиқатдан ҳеч нарсани билмаслигини айтиб ўтган.