Ўзбекистонда айрим ўқитувчиларнинг ойлигига устама ҳақ тўланади. Бу ҳақда Президентнинг Мурожаатномасида маълум қилинди.
Давлат раҳбари бошқа тумандаги олис макатабда ишловчиларнинг ойлигига 50 фоиз устама ҳақи, бошқа вилоятда ишловчи ўқитувчиларнинг ойлигига эса 100 фоиз устама ҳақи қўшилишини таъкидлади.
Бундан ташқари, 2021 йилда мактабларда физика ва инглиз тили фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент 2021 йилга қандай ном берилганини маълум қилган эди.