Яқин вақтлар ичида валюта курси билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Энди у ҳар ҳафтанинг биринчи кунида эмас, балки ҳар куни янгиланиб турилади. Бу ҳақда 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасидаги бандларнинг бирида маълум қилинган.
Банк тизимини ислоҳ қилиш, банклараро валюта бозорини халқаро стандларга олиб чиқиш учун Марказий банк ва тижорат банкларига қуйидаги топшириқлар берилди.
- банклараро валюта бозорини “онлайн” платформага ўтказиш;
- тадбиркорларга валютани бевосита банкнинг ўзидан сотиб олиш учун имконият яратиш;
- ички валюта бозорида валюта курсини аниқлашда савдоларни “фиксинг” аукционларидан узлуксиз “метчинг” аукционларига ўтказиш;
- тижорат банкларининг валюта курсини аниқлашдаги ролини ошириш;
- расмий валюта курсини кунлик эълон қилиб бориш .