Ўзбекистонда янги iPhone 12 Pro харид қилиш учун неча кун ишлаш кераклиги ҳисоблаб чиқилди. Бу бўйича маълумот Picodi.com томонидан тақдим этилди.
Аналитикларнинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда янги iPhone 12 Pro харид қилиш учун 123,9 кун ишлаш керак. Қирғизистонда бу учун 157,6 кун ва қўшни Тожикистонда 209,3 кун талаб этилади.
Таҳлилчилар давлатларнинг ўртача ойлигидан келиб чиқиб ушбу рўйхатни тузиб чиққан. Юқори давромадга эга бўлган Швейцария, АҚШ ва Австралияда янги iPhone 12 Pro харид қилиш учун 4,4, 6,1 ва 6,6 кунлар талаб этилиши маълум қилинди.