Асакадаги заводда январь ойида атиги 2 та “Gentra” ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Асакадаги заводда январь ойида атиги 2 та “Gentra” ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
2021 йилнинг илк ойида UzAuto Motors 2020 йил январь ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар сонидан 16765та машина кам ишлаб чиқарди. Ўтган ойда компания 5235 та автомобиль ишлаб чиқарди, дея хабар қилди Давстатқўм.

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 4,2 мартага камайди. Ўтган йилнинг мазкур даврида 22 минг автомобиль ишлаб чиқарилган. Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь ойида 101та Кобальт, 88 та Нексия, 2та Жентра, 4335та Дамас, 39та Спарк ва 670та Лабо ишлаб чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ заводни модернизация қилиш учун автомобиль ишлаб чиқариш тўхтатилгани ва кейинчалик Спарк, Нексия, Кобальт ва Ласетти автомобилларини сотиш тўхтатилгани ҳам хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бобо 23 феврал 2021 11:52
    Чегарани очинглар.божни олиб ташанглар етар 30йил
  2. Юрий 22 феврал 2021 21:28
    Одам Бир маротаба дунёга келади.У факат шу сиз чикарган автомашинани минаман деб яшаши керак эмас.Танлов бу́лиши керак,бу́лмаса ривожланиш бу́лмайди.Сиз чикариятган автомобилни кайси мураккаб деталини у́зингиз ишлаб чикарияпсиз.1996 йилдан буён 25 йилда биронта автомобилни у́збек модели деб чикардингизми.Албатта йу́к.Шунинг учун у́збек бозорини бошкариш Сенга э́мас.Халкни ку́п алдама.
  3. Али 22 феврал 2021 20:20
    хаммада хархил фикир мулохазалар аммо буларда бир мақсад халқни тунасам дейди ех дослар биларга гап юқмайди.
  4. САВОЛЛАР 22 феврал 2021 10:05
    Мана мен ман деганлари хам олиб кетолмайди гурига э олиб кетолмади хам хакикат шундай осмонгача кутариб калласи билан ерга улоктиради уша давлат уша мансаб бир сонияда сарик чакага айланади хамма куй хам уз оёгидан осиларкан.Астофириллох астофриллох астофриллох.
  5. Уткирбек 22 феврал 2021 09:09
    Шу нархни халқ оладиган спарк дамас лабо нексия а брринг ана жентра шуларни нархини оширмела акала илтимос ўзи баландлаб ётибди хеч қандай давлатда бунақа раценка йўққққққққққққққққққ э
  6. Шухрат 22 феврал 2021 00:38
    Хамма дуоибат килса хам нимагадур шу завод банкрот булмайдия.
    1. Реалист 22 феврал 2021 12:31
      Шухрат,
      Заводнинг асл эгалари парда ортида яширин (бенефициарлар)
      хукуматда энг юқори амалларда ўтиришипти,
      тушундингизми?
  7. Уткирбек 21 феврал 2021 21:17
    Шу менимча нархлар ошадиёв
  8. Мигрант чол 21 феврал 2021 16:31
    Умуман ёпилиб кетсаям розиман .
Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Тошкентда тўйда пул сочиш учун 100 минг сўмликни қалбакилаштирган йигитлар қўлга олинди

Тошкентда 100 минг сўмликни қалбакилаштирган йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича, 27 ёшли...
Кеча, 19:10

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади

Ҳурматли ҳамюртлар! Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида...
Кеча, 18:23

Chevrolet Onix қанчадан сотилиши ва қачондан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши маълум қилинди

Аввалроқ мамлакатимизга Chevrolet Onix автомобиллари олиб келингани хабар қилинган эди. Маълум бўлишича, унинг таҳминий нархи эълон...
Кеча, 18:19
3

Тошкентда эркак кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкентда эркак кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Ҳодиса шу йил 2 март куни Юнусобод...
Кеча, 17:14

Наманган вилоятида туман ҳокими 2 сотих майдонга контейнерли уй қурди

Ўзбекистонда ҳокимлар контейнерли уйга кўчиб ўтишда давом этмоқда. Бухоро ва Наманган вилоятлари ҳокимларидан сўнг бундай уйларга Наманган...
Кеча, 16:59
1
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Асакадаги заводда январь ойида атиги 2 та “Gentra” ишлаб чиқарилгани маълум бўлди