UzAuto Motors компанияси автомобиллар нархи пасайишини маълум қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, компания бош директори в.б. Рустам Ражабов бу бўйича ишлар олиб борилаётганини айтган. Ражабов шунингдек, барча моделлар таннархини пасайтириш устида ишланаётганини таъкидлади.
Лекин бош директор айнан қайси моделлар нархи қанчага пасайиши ҳақидаги саволга жавоб бермаган. У«Ўтган 2020 йилда нархларни қанчага пайсайтирган бўлсак, бу йил ҳам ундан кам бўлмаган миқдорда нархлар пасайтирилади», – дея жавоб берган.